• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 9 февраля 2024

Фарғонада қизининг «севгилиси»дан пул талаб қилган ота қамалди

У 20 ёшли қизининг бегона эркак билан ишқий муносабатда бўлганидан хабар топиб, йигитни қўрқитиб, товламачилик қилган.

473
0

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида яшовчи 2004 йилда туғилган қиз Наманган вилоятидан Қўқон шаҳрига ишлаш учун келган эркак билан яширин равишда ижарага уй олиб, бирга яшай бошлаган. Орадан вақт ўтиб, уларнинг ишқий муносабатидан қизнинг отаси хабар топган. Сўнгра қизи билан ўша эркакдан пул ундириш режасини тузган.

Йигитга қўнғироқ қилиб, уни шарманда қилувчи маълумотларни сир сақлаш эвазига, 500 АҚШ долларини талаб қилган.

Шундан сўнг, йигит Қўқон ИИБга мурожаат қилган. Мурожаат юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида айбланувчи эркак ва қизи жабрланувчидан 3 млн 600 минг сўм пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар берди.

Судланувчилар бир оила бўлиб, отаси, онаси ва қизи  жабрланувчини қўрқитиб, товламачилик йўли билан ундан пул талаб қилганлиги маълум бўлган.

Онаси ва қизи аёл киши бўлганлиги, муқаддам судланмаганлиги инобатга олиниб, уларга озодликни чеклаш жазоси, отасига 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


473
0