• 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 февраля 2024

Ҳоккей томоша қилган Лукашенко ва Мирзиёевга исмлари туширилган хоккей кийими топширилди — фото

Беларусь ва Ўзбекистон президентлари “Humo Arena”да хоккей томоша қилишди.

658
0
president.uz

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташриф доирасида пойтахтдаги “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди. Спорт мажмуасида Беларусь етакчисини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 

Қайд этилишича, муз саройидаги ушбу учрашув чуқур рамзий маънога эга. Александр Лукашенко – хоккей ишқибози, Беларусда ушбу спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди, ўз ҳам бир неча бор муз майдонига тушган.

Танишув чоғида президентлар Тошкентнинг “Ҳумо” ва Остонанинг “Номад” хоккей жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилдилар. Ўйин якунида олий мартабали меҳмонларга уларнинг исмлари туширилган хоккей кийими топширилди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 8 февраль кунига режалаштирилган.

658
0