• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Туризм 6 февраля 2024

Qatar Airways Тошкентдан Доҳага мунтазам қатновларни йўлга қўяди

Июнь ойидан бошлаб Қатар авиакомпанияси ҳафтасига тўртта рейсни амалга оширади.

373
0
Qatar Airways

Qatar Airways Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрига ёзги рейслар бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, авиақатновлар 2024 йил 2 июндан бошлаб ҳафтасига 4 марта амалга оширилади. Айни вақтда авиарейслар учун олдиндан брон қилиш имконияти мавжуд.

​​2024 йил 2 июндан 25 октабргача амал қиладиган ҳафталик тўртта рейс қуйидагича:

Доҳа – Тошкент (душанба, чоршанба, жума ва якшанба)

• жўнаб кетиш: 19:50;

• етиб келиш: 01:20.

Тошкент – ​​Доҳа (душанба, сешанба, пайшанба ва шанба)

• жўнаб кетиш: 03:20;

• етиб келиш: 05:20.

Доҳа – Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар нархи 477 доллардан, Доҳа – Тошкент – ​​Доҳа – 774 доллардан бошланади.

Тошкент - Доҳа йўналиши бўйича авиачипталар нархи 554 доллардан, Тошкент - Доҳа - Тошкент 983 доллардан бошланади.

373
0