• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 2 февраля 2024

Андижондаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин натижасида 1 киши ҳалок бўлди — видео

Кўп қаватли уйдаги хонадонда газ чақнаши содир бўлган. Оқибатда ёнғин келиб чиққан.

281
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижондаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди. 

Бугун, 2 февраль куни соат 18:13 да Андижон шаҳар “Иқбол” МФЙ 39-кўпқаватли уйнинг 61-ҳонадонида газ ҳаво аралашмасининг чақнаши сабабли ёнғин юзага келганлиги тўғрисида Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 3 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 18:18 етиб боришиб, ёнғин соат 18:21 да тўлиқ қуршаб олинган, ёнғин соат 18:27 да батамом ўчирилган.

Ёнғин натижасида 1 нафар фуқаро жарохат олган 1 нафар фуқаро вафот этган. ФВВ рахбарияти томонидан вазият тўлиқ назоратга олинган.

281
0