• 11 810 сум
    -29.77
  • 13 569 сум
    0.13
  • 141 сум
    0.26
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 810 сум
    -29.77
  • 13 569 сум
    0.13
  • 141 сум
    0.26
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 1 февраля 2024

Тошкентдаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди — видео

Ҳодиса жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

939
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги изоҳ берди.

Жорий йил 1 февраль куни соат 14:00 атрофида Шайхонтоҳур тумани Улуғбек 7-тор кўчасидаги уйда ёнғин бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга маълумот келиб тушди.

Ҳодиса жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:10 да етиб борган ва ёнғин соат 14:40 да ўраб олиниб соат 15:00 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

939
0