• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 1 февраля 2024

Ўзбекистон ДХХ раҳбари Афғонистон муваққат Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи билан учрашди

Томонлар икки мамлакат давлат чегарасини мустаҳкамлаш, шунингдек, транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

525
0
twitter.com/ModAfghanistan3

Ўзбекистон ДХХ раҳбари Абдусалом Азизов Кобулда Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб билан учрашди. Бу ҳақда Афғонистон Мудофаа вазирлиги Х (Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Томонлар давлат чегараларини мустаҳкамлаш, икки томонлама ва иқтисодий муносабатлар, шунингдек, транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Суҳбат чоғида Муҳаммад Ёқуб икки давлат ўртасидаги муносабатлар яхшиланганини таъкидлаб, уларни янада ривожлантириш ниятини билдирди. У Афғонистон хавфсизлик ва мудофаа кучлари барча соҳаларда ривожланиш лойиҳаларини амалга оширишда ҳар қандай ҳамкорлик ва ёрдам кўрсатишга қодир, деб ишонтирди.

Ўзбекистон томони, шунингдек, Афғонистон билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва афғон халқини турли соҳаларда қўллаб-қувватлашни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

525
0