• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Туризм 25 января 2024

Грузиянинг авиакомпанияси Ўзбекистонга авиақатновлар учун рухсатнома олди

Geo Sky авиакомпанияси Тбилиси-Тошкент-Тбилиси мунтазам авиақатновларни амалга оширади.

654
0
jetphotos.com

Грузиянинг Geo Sky авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда “Ўзавиация” агентлиги хабар бермоқда. 

“Ўзавиация” агентлиги томонидан Ўзбекистон ва Грузия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим асосида 2024 йил 24 январь куни Geo Sky авиакомпаниясига Ўзбекистонга Тбилиси-Тошкент-Тбилиси йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома расмийлаштириб берилди.

Авиакомпания парвозларни Boeing 737-300 русумли ҳаво кемаларида амалга оширади.

Авиакомпания сайтида хабар қилинганидек, 20 февралдан бошлаб Boeing 737-300 самолётларида парвозлар ҳафтасига икки марта: сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади. .

654
0