Россияда "Веном" лақабли MMA жангчиси Магомед Зайналов 10-қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда спортчи менежери Виталий Тарасов Матч ТВ телеканалига маълум қилган.
Кеча, 24 январь куни 24 ёшли спортчи ижарага олинган квартирасида балкондаги канализацияга тиқилиб қолган мушукни қутқармоқчи бўлган. Балкон музлаб қолгани сабаб спортчи йиқилиб, пастга тушиб кетган.
SHOT телеграм-канали 24 ёшли жангчи йиқилганидан кейинги дастлабки дақиқалар тасвирини эълон қилди. Видеода у машина устига тушганини кўриш мумкин.
"Айни пайтда Магомед Зайналовнинг оёқлари ва тос суяги cинган. Унинг аҳволи барқарор ва шифокорлар назорати остида", - дейди жангчининг менежери Виталий Тарасов.