• 12 310 сум
    -10.35
  • 14 666 сум
    51.73
  • 160 сум
    0.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 310 сум
    -10.35
  • 14 666 сум
    51.73
  • 160 сум
    0.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 21 января 2021

Тошкент вилоятида 460 га ерни $3,7 миллионга сотмоқчи бўлган шахс ушланди — видео

Ерни ноқонуний йўл билан сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

1592
0
Видеодан кадр

Қибрайлик тадбиркор боғдорчилик ва чорва молларига яйлов учун ер ажратишни сўраб, ўзига яшаётган туман ва қўшгни туманлар ҳокимликларига қилган мурожаатларидан ҳеч қандай натижа чиқмайди.

Тошкент вилоятида фаолият юритувчи чорвачиликка ихтисослашган МЧЖ раҳбари Қ. Тўрақулов ушбу МЧЖга тегишли Қуйи Чирчиқ туманидаги 360 га суғориладиган ерни ва ҳозирда норасмий фойдаланиб келаётган туман захирасидаги 100 га ерни қибрайлик тадбиркорнинг номига ўтказиб бериш учун 3,7 млн доллар сўрайди.

Шунингдек, бу ишларни расмийлаштириб бериш учун Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимиятидаги мансабдор шахсга беришини айтиб, яна 20 минг доллар талаб қилади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида тадбиркордан жами 3 млн 720 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.

Қ. Тўрақуловга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1592
0