• 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 января 2021

Банкларнинг ўз қарздорларига тунги вақтда қўнғироқ қилиши тақиқланди

Тегишли қарор билан истеъмолчиларга мавжуд қарзлар ҳақида оғзаки эслатмалар қилишга йўл қўйилмайдиган вақт оралиғи белгиланди.

21 января 2021
1009
0
Иллюстрация / Халқ банки

Марказий банк “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда “Норма” Ахборот-ҳуқуқий портали хабар берди.  

Энди банкларга қуйидагилар тақиқланди:

•  микроқарз шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва "неустойка" (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;

•  кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар)ни муддатидан илгари қоплаш учун "неустойка" (жарима, пеня) ундириш.

•  Банк хизматлари истеъмолчисига мавжуд қарзлар ҳақида маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача оғзаки эслатмалар қилишга йўл қўйилмайди.

Ҳужжат жорий йил 15 апрелидан бошлаб кучга киради.

21 января 2021
1009
0