• 12 715 сум
    -45.08
  • 14 730 сум
    25.61
  • 162 сум
    1.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 715 сум
    -45.08
  • 14 730 сум
    25.61
  • 162 сум
    1.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 января 2021

2 млрд сўмдан олган депутатлар уни қандай мақсадларда сарфлашига ойдинлик киритилди

Яратилган механизм туфайли Тошкент шаҳар депутатлари мазкур пуллардан фойдаланиши шунчаки бўлмайди ва бу пулларни ҳеч ким ўзидан-ўзи олиб ишлатолмайди.

957
0
Элбек Боймурадов / UzNews.uz

Аввалроқ, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 31-сессиясида жорий йилда Тошкент шаҳар сектор раҳбарларига 5 млрд сўмдан, шаҳар Кенгаши депутатларига 2 млрд сўмдан, туман Кенгашлари депутатларига 100 млн сўмдан ва маҳалла раисларига 50 млн сўмдан ажратилиши ва мазкур маблағлар маҳаллий аҳоли орасида мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилиши айтилганди.  

Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутатлари иштирокида мазкур сессиянинг якунларига бағишланган ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

UzNews.uz мухбирининг хабар беришича, тадбирда ушбу маблағларнинг сарфланиши тартиби ҳамда бу борада очиқлик қай даражада таъминланаётгани борасида ҳам сўз борган.

Жумладан, Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Тошпўлат Матибаев ажратилаётган ушбу пуллар давлат дастурига ёки инвестиция лойиҳаларига киритилмаган, аммо аҳолини қийнаб келаётган масалалар учунгина сарфланишини маълум қилди.

–  Масалан ижтимоий соҳадаги муаммолар – тиббиёт, умумтаълим ёки мактабгача таълим соҳалари шунингдек, спорт майдончалари қуриш каби ишларга қаратилади. Аниқроқ айтганда, йиллар давомида маҳаллаларда йиғилиб қолган муаммоли масалаларга йўналтирилади. Бу пулларни ҳеч ким ўзидан-ўзи олиб ишлатолмайди, - дейди депутат. 

Шунингдек, мазкур маблағлардан фойдаланишнинг механизми ҳам ишлаб чиқилгани қайд этиб ўтилди.

–  Бунинг учун ҳудудлардаги муаммо маҳаллий аҳоли томонидан кўтарилади ва ўзлари сайлаган депутатга олиб чиқилади. Депутат жойига чиқиб ушбу масалани ўрганади ва аҳоли вакиллари иштирокида кўтарилган масала юзасидан хат тайёрланиб, маҳаллий ҳокимликка ёки мутасадди ташкилотларга чиқилади. Бундан мақсад мазкур муаммони ҳал этиш чоралари давлат дастурида бор ёки йўқлигини аниқлаш ҳисобланади. 

Йўқ бўлган тақдирдагина ҳокимият бу масалада ўз хулосасини беради ва смета тайёрланади. Шундан сўнг мазкур ҳужжатлар депутатга қайтарилади ва ҳужжатлар депутат томонидан Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши Котибиятига жўнатилади. Котибият мазрур масалани ўрганиб чиқиб, бюджет комиссиясига тақдим қилади. 

Бюджет комиссияси маблағ билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиққанидан сўнг ушбу масала Кенгашга олиб чиқилади. Кенгашдаги олтмиш нафар депутат мазкур муаммони атрофлича муҳокама қилади ва керакли маблағни ажратиш юзасидан депутатлар кўпчилик қисмининг овози билан масала ижобий ҳал этилади. 

Шу тариқа Кенгаш қарор қабул қилади ва шаҳар ҳокимига киритилади. 

Булардан мақсад албатта, сарфланаётган пулларнинг ҳисоботида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўлиб, маблағнинг ҳар бир тийини учун ҳисоб юритилади, - дейди Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Тошпўлат Матибаев.

957
0