• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 19 января 2024

Самарқандда "Макаров" пистолетини $10 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди — видео

Мазкур шахснинг яшаш уйи текширилганда "Монте Кристо" тўппончаси ва яна бошқа жисмлар топилган.

215
0
Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Жомбой туманида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган шахс харидорга 1 дона "Макаров" пистолети ва унинг 96 дона ўқ-дорисини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 

Шунингдек, унинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув ҳаракатлари давомида фойдаланишга яроқли деб топилган, калибри 5,6 мм бўлган эски русумдаги "Монте Кристо" тўппончаси, турли хил гильзалар, ов милтиғи қисмлари, ўткир тиғли жисмлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

215
0