• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 18 января 2024

Осиё кубоги: Ўзбекистон Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Сречко Катанец шогирдлари Ҳиндистон терма жамоаси дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди.

305
0
ЎФА

Бугун, 18 январь куни футбол бўйича Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати "В" гуруҳи 2-турида Ўзбекистон МТЖ Ҳиндистон терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган баҳсда Сречко Катанец шогирдлари рақибларини йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 3 очкони қўлга киритди.

Учрашувда киритилган голларга, Аббос Файзуллаев, Игор Сергеев ва Шаҳзод Нарзуллаевлар муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ гуруҳдаги сўнгги тур учрашувни 23 январь куни Австралия терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.

305
0