• 11 833 сум
    35.91
  • 13 578 сум
    -30.76
  • 140 сум
    0.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 833 сум
    35.91
  • 13 578 сум
    -30.76
  • 140 сум
    0.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 8 января 2024

Самарқандда 34 кгга яқин гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс ушланди

Унинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик хонадонидан марихуана, опий гиёҳвандлик моддаси ва 2 дона психотроп таблетка топилган.

647
0
ЎзА

Самарқанд вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Жомбой туманида ўтказилган тезкор тадбирда Эски Жомбой маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.А.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналарида тинтув ўтказилган.

Ўтказилган тинтув натижасида оғирлиги 31 килограмм 855 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси, 2 грамм опий гиёҳвандлик моддаси ва 2 дона психотроп таблетка топилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Юқоридаги ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

647
0