• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 декабря 2023

Тошкентда бир кунда 200 тага яқин автомобил автобус йўлаги қоидаларини бузди

Тошкентда 5 та интеллектуал камера автобус йўлакларига тўхтаган автомобилларга жарима ёзишни бошлади.

523
0
t.me/tshtxuz

Тошкент шаҳридаги тирбандлик юқори бўлган кўчалар, автобуслар ҳаракати учун ажратилган махсус "А" йўлакларга тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини аниқловчи интеллектуал видеокузатув камераларидан 5 таси ишлашни бошлади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, октябрь-ноябрь ойларида шундай камералардан 30 та ўрнатилган. Айни вақтда улардан 5 таси ишламоқда.

2023 йил 24 декабрь куни мазкур кўчаларда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган 175 та транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан, белгиланган тартибда МЖтКнинг 128/6-моддасига асосан, БҲМнинг икки баробари — 680 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкентда автобуслар йўлаги қоидасини бузганларни камералар қайд этишни бошлагани ҳақида хабар бергандик.

523
0