• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 декабря 2023

Фуқароларни “Умра”га тегишли лицензиясиз жўнатган туроператорлар фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилди

Давлат туризм қўмитаси фуқароларни “Умра”га лицензиясиз жўнатиш билан шуғулланган компаниялар рўйхатини эълон қилди.

609
0
REUTERS

Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб фуқароларга “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Туризм қўмитаси хабарига кўра, лицензияга эга бўлмай “Умра” тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланаётган 23 та тадбиркорлик субъектларига камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгиланиб, кўрсатмалар берилган. 

Белгиланган муддатларда камчиликларни бартараф этмаган қуйидаги туроператорларнинг "чиқиш туризми" фаолияти билан шуғулланишга асос бўлган лицензиялари амалдаги қонунчиликка асосан 10 кун муддатга тўхтатилди:

— "Orzu Travel" МЧЖ;
— "Lastochka — Planeta" МЧЖ;
— "Premier Wanderlust" МЧЖ;
— "Bobissalam-Travel" МЧЖ;
— "Muslim-Tour" MT МЧЖ;
— "Delta Smart Project" МЧЖ.

Маълумот учун, “Умра” тадбирини амалга ошириш учун рухсат берилган (лицензияга эга) туроператорлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин. 

609
0