• 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 18 декабря 2023

Умида Омонова шахматнинг блиц йўналишида Осиё чемпиони бўлди

БААда ўтказилаётган Осиё чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритган.

785
0
t.me/uzchess

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, айни кунларда БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақада 41 та давлатдан 650 нафар шахматчилар иштирок этмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Умида Омонова блиц йўналишида 1-ўринни қўлга киритган.

"Шунингдек, яна бир ўзбекистонлик Даврон Шарипов 2-ўринни эгаллаган бўлса, Маликахон Жумаева ва Ҳуснорахон Ҳуснитдиновалар 3-ўрин соҳибига айланди",- дейилади хабарда.


785
0