• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 декабря 2023

Тошкентда ичида ёш қиз бўлган лифт пастга қулагани айтилди

Туман ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди.

867
0
Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги

Бугун ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманидаги "Янги дархон" маҳалласи, 18-уйдаги лифтда электр токи узилгани, натижада лифтнинг тормози ишламай пастга қулагани, ичида ёш қизалоқ бўлгани ҳақида маълумот тарқалди. Ҳолатга туман ҳокимлиги изоҳ берди. 

Ҳолат бўйича туман ҳокими, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, саноат хавфсизлиги ва барча масъуллар ўрганиш ишларини олиб боришган.

Қайд этилишича, саноат хавфсизлиги ходимлари томонидан вазиятга аниқлик киритилганда, лифт электр таъминотидан узилган вақтда генератор ишлаб қолгани ва қиз пастки қаватга хавфсиз тушгани маълум бўлди. Масъуллар қиз ва унинг оиласи билан суҳбатлашишди. Қизнинг аҳволи яхши ва кайфияти ижобий.

"Шу ўринда, бундай маълумотларни тарқатаётган ахборот манбаларига вазиятга баҳо беришдан аввал, унга аниқлик киритишларини ва тўғри маълумотларга таяниб материал эълон қилишларини сўраган бўлардик", – дейилади хабарда.

867
0