• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 декабря 2023

Тошкентда яна бир электробус ЙТҲга учради — видео

Музлама сабаб ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, столбага урилди.

416
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда электробус ЙТҲга учрагани акс этган видео тарқалди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг маълум қилишича, ҳодиса 14 декабрь куни соат 09:15 ларда Учтепа тумани “Ўрикзор” маҳалласи Зарафшон кўчасида содир бўлган. 

Yutong русумли 53-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.А. (стажи 11 йил) бошқарувидаги электробус ҳаракатланиб бораётган вақтда йўлдаги музлама сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги столбага бориб урилган.

“Мазкур ЙТҲ натижасида, тан жароҳати олганлар йўқ. Электробус техник шикастланган. Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

416
0