• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 7 декабря 2023

Андижонда автобус ҳайдовчиси маст ҳолда рулга ўтириб, ЙТҲ содир этди — видео

Ҳайдовчи мастлиги сабаб ухлаб қолиши натижасида автобус қатнов қисмидан чиқиб кетган.

319
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда, Андижонда автобус ҳайдовчиси маст ҳолда рулга ўтириб, ЙТҲ содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Қайд этилишича, 2023 йил 6 декабрь куни соат 23:30 ларда Андижон шаҳри Ю.Отабекова кўчасида 1965 йилда туғилган Б.Р. “Алпомиш мероси” МЧЖга қарашли автобусни маст ҳолатда бошқариб, ухлаб қолиш натижасида йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетган. Натижада, автобус бинога бориб урилган.

"Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ҳеч қандай тан жароҳати олмаган, унга нисбатан ЙПХ ходими томонидан тегишли тартибда қонуний чора кўрилганлигини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.

319
0