• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 6 декабря 2023

Тошкентда яна бир криминал авторитет Аббосхон Ходжаев ушланди

Яна 5 нафар шахслар процессуал тартибда ушланиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

623
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шахар ИИББ томонидан "Долзарб қирқ кунлик" тадбири доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида яна бир нечта шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати.

Ахрор Абдуллаев, ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми, (жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш) Саидахмадхон Махмудходжаев ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш), Суннатилла Холмуродов ЖКнинг 104-моддаси (оғир тан жароҳати етказиш).

Ушбу шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, Аббосхон Ходжаев ЖКнинг 165-модда 2-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик), Азлархон Мухамеджанов ЖКнинг 165-модда 2-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик) ҳамда Умид Рустамов ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш) билан жиноят иши доирасида гумон қилинувчи сифатида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

623
0