• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 декабря 2023

Тошкентда ўта катта сиғимли электробуслар ҳаракатлана бошлади

Хитой компанияси томонидан бонус тариқасида берилган иккита автобус бугундан ишга чиқади.

1202
0
Ко Дну / Telegram

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабарига кўра, Тошкент шаҳри учун харид қилинган 200 дона ўта катта сиғимли King Long русумли автобусларга ишлаб чиқарувчи завод — Xiamen King Long United Automotive Industry Co., Ltd томонидан бонус тариқасида қўшимча равишда 2 дона King Long электробуслари тақдим этилган. 

Қайд этилишича, ҳозирги кунда King Long русумли электробусларни тест синовларидан ўтказиш ҳамда ушбу электробусларни бошқарувчи ҳайдовчиларни ўқитиб махсус сертификатлар билан таъминлаш ишлари ниҳоясига етказилган. Шу муносабат билан, мазкур ўта катта сиғимли электробуслар бугун, 6 декабрь кунидан бошлаб, Жамиятнинг "2-автобус саройи" филиалига бириктирилган 14-сонли "ТТЗ АШБ - Тошкент вокзали" автобус йўналишида хизмат кўрсатади.

1202
0