• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 27 ноября 2023

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги консули тайинланди

Жамил Шарапов Бош консулликни бошқарган Камол Икромов ўрнини эгаллади.

315
0
dunyo.info

Ўзбекистоннинг янги бош консули Жамил Шарапов Нью-Йоркда ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.

Жамил Шарапов бунгача Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

У Нью-Йоркка тайинланишидан олдин Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида турли лавозимларда ишлаган.

Жамил Шарапов 2018–2023 йилларда Нью-Йоркдаги Бош консулликни бошқарган Камол Икромов ўрнини эгаллади.

Бош консулликнинг консуллик округига АҚШнинг штатлари ва маъмурий ҳудудлари киради: Айдахо, Айова, Аляска, Аризона, Ваёминг, Вашингтон, Вермонт, Виржиния ороллари, Висконсин, Гавайи, Иллинойс, Индиана, Калифорния, Канзас, Коннектикут, Массачусетс, Миннесота, Миссури, Мичиган, Монтана, Мейн, Небраска, Невада, Нью-Гэмпшир, Нью-Жерси, Нью-Йорк, Нью-Мексико, Огайо, Орегон, Пенсилвания, Пуэрто-Рико, Род-Айленд, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота, Юта ва Мексика, Лотин Америкаси мамлакатлари (Куба ва Бразилиядан ташқари – Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси консуллик округига киритилган).

315
0