• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 ноября 2023

Ўзбекистон тарихида илк Жаҳон чемпиони бўлган шахматчи қиз ватанга қайтди

Афруза Ҳамдамовани президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева кутиб олди.

933
0
t.me/SShMirziyoyeva

Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида шахмат бўйича биринчи Жаҳон чемпиони бўлган Афруза Ҳамдамова ватанга қайтди, чемпион қизни президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева кутиб олди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Telegram-саҳифаси орқали хабар берди.

“Аёл шахматчилар орасида ўсмирлар ўртасида биринчи жаҳон чемпиони сифатида Ўзбекистон шахмати тарихига кирган бу зукко ва довюрак қизалоқни шахсан кутиб олганим менга алоҳида мамнуният бағишлайди.

Ўз ғалабалари билан барча ташаббусларимиз, биз курашаётган мақсадларимиз тўғри эканини тасдиқлаган Афрузадан жуда миннатдорман. Тенг имкониятлар, хотин-қизларга ҳурмат ва улар иқтидорининг эътирофи шулар жумласидан.

Қизалоқнинг бош мураббийи – отаси Акбар ака Ҳакимовга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Қизингизнинг истеъдодини ривожлантиришга куч ва вақтингизни аямаганингиз учун ташаккур”, - дейди Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, Италияда ўтган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чeмпиони бўлди.

933
0