• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 25 ноября 2023

Жаҳон чемпионати U-17: Бугун Ўзбекистон Францияга қарши ўйнайди

Ушбу ўйин Индонезиядаги "Manahan" стадионида Тошкент вақти билан соат 13:30 да старт олади.

298
0
ЎФА

Бугун, 25 ноябрь куни Индонезияда 17 ёшли футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати чорак финалида Ўзбекистон ҳамда Франция терма жамоалари финал йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 13:30 да бошланади.

Ушбу учрашув Индонезиядаги "Manahan" стадионида бўлиб ўтади. Бу баҳсни мавританиялик Даҳане Беида бошқариб боради. Унга қанотларда Димбиниаина Андриатианаривело ва Жонатан Аҳонто ёрдам беради. Расмий тўртинчи ҳакам Пере Атчога.

Маълумот ўрнида, Франция Ўзбекистон ўртасидаги учрашув ғолиби ярим финалда Мали ва Марокаш ўртасидаги баҳс ғолибига қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси нимчорак финал босқичида Англия терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ушбу босқичга етиб келгани ҳақида хабар берган эдик.

298
0