Фарғона вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган рейд тадбирларида Қувасой шаҳар "Чўлпон" маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Д.нинг уйи олдидан ўтувчи газ трубаларига халал бераётган 2 туп тол дарахти маҳалла раиси С.Қ.нинг рухсати билан кесиб ташланди. Ушбу ҳолат юзасидан маҳалла раисининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилди.
Ҳолат бўйича маҳалла раиси С.Қ.га нисбатан МЖтКнинг 79-модда (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима ҳамда ўсимлик дунёсига етказилган 11055000 сўм зарар ҳисобланди.