• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 21 ноября 2023

ЖЧ-2026 саралаш: Бугун Ўзбекистон МТЖ Эрон МТЖга қарши баҳс олиб боради

Ушбу учрашув Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

460
0
ЎФА

Бугун, 21 ноябрь куни футбол бўйича 2026 йили Шимолий Американинг Канада, Мексика ва АҚШда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичи Осиё қитъасининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи "Е" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ўзининг азалий рақиби Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашув Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 18:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец шогирдлари бундан аввал гуруҳдаги дастлабки турда сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Эрон миллий терма жамоасига қарши шу кунга қадар 12 маротаба тўқнаш келган. Шундан 10 та ўйинда форслар ғалаба қозонган бўлса, 1 та учрашувда Ўзбекистон МТЖ рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлган. Қолган битта баҳсда эса томонлар муроса йўлини танлашган.

460
0