• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 21 ноября 2023

Тошкентда автобус 47 ёшли фуқарони уриб юборди — видео

Пиёда маст ҳолатда бўлиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан тўсатдан югуриб келган.

489
0

Ижтимоий тармоқларда автобус фуқарони уриб юборгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 17:37 атрофида 82-сонли йўналишдаги “Yutong CNG” русумли автобус Олмазор тумани Гулсарой кўчасидан ҳаракатланиб келаётган бўлган. Қорасарой кўчасига қайрилиб олиш вақтида маст ҳолатдаги фуқаро Ҳ.Б. йўлнинг белгиланмаган қисмидан тўсатдан югуриб келиб, автобуснинг ўнг томон ўрта ён қисмига урилган.

Ҳодиса оқибатида фуқаро тан жароҳати олгани сабабли воқеа жойига тез тиббий ёрдам чақирилган ва фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилган.

"Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган",- дейилади хабарда.

489
0