• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 20 ноября 2023

Таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов вафот этди

Марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожибоев концертларидаги чиқишлари билан элга таниш бўлган ижодкор Ўткир Сиддиқов 78 ёшида оламдан ўтди.

2541
0
Ижтимоий тармоқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Шуҳрат” медали соҳиби, таниқли ижодкор, эл севган сухандон Ўткир Сиддиқов оламдан ўтди. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод хабар берди.

Маълумот учун, Ўткир Сиддиқов 1945 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг драма ва кино актёрлиги йўналишини тамомлаган. У 1968 йилдан “Шодлик” ашула ва рақс ансамблида ишлай бошлаган.

Ўткир Сиддиқов бошловчи сифатида бугунгача 8 мингга яқин концерт ва тадбирларда қатнашган. У 250 дан ортиқ турли шаҳар ва мамлакатлардаги гастрол сафарларида бошловчилик қилган.

У 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони, 2017 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

2541
0