• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 6 ноября 2023

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқарган шахс ушланди

Фуқаронинг уйидан қўлбола усулда елим идишларга қадоқланган 1.5 тоннага яқин ёғ ашёвий далил сифатида олинган.

263
0
Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "Ё." МФЙда яшовчи Н.Н. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати.

Унга кўра, қўлбола усулда елим идишларга қадоқланган жами 1 551 литр ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

263
0