• 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 января 2021

Тошкент шаҳрида ягона газ тармоғи ҳалқаси қурилиши якунланиш арафасида

Бу айниқса, Чилонзор, Учтепа, Яккасарой, Миробод ва Шайхонтоҳур туманларига табиий газ етказиб бериш сифатини ошириши айтилмоқда.

1033
0
"Hududgazta'minot" АЖ

"Hududgazta'minot" АЖ Тошкeнтдаги янги газ тақсимлаш тармоғи қурилиши якунланаётгани ҳақида маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, газ тақсимлаш тармоғининг фойдаланишга топширилиши Тошкент шаҳрининг ягона газ тармоғи ҳалқасини яратиш ва бунинг натижасида истеъмолчиларга барқарор табиий газ етказиб беришни таъминлайди.

Хусусан, Чилонзор, Учтепа, Яккасарой, Миробод ва Шайхонтоҳур туманларининг табиий газ таъминотини тубдан яхшилаш имконини беради.    

"Hududgazta'minot"нинг маълум қилишича, диаметри 1020 мм ва узунлиги қарийб 8 километрни ташкил этувчи янги газ тақсимлаш тармоғи 13 та автомобил йўли ва 2 та коллекторни кесиб ўтади. 

Айни вақтда эса 6100 метр қувурларни ўрнатиш ишлари якунланди. 

Маълумот учун, бугунги кунда пойтахтда 671 мингдан зиёд жисмоний ва 13 мингга яқин улгуржи истеъмолчилар мавжуд. Уларга жорий йилда 4 миллиард метр кубдан зиёд табиий газ етказиб берилган, бу ўтган 2019 йилга нисбатан 10 фоизга кўпдир.

1033
0