• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 ноября 2023

Андижонда аёл бинонинг 3-қаватидан тушиб кетди — видео

У ҳаётдан тўйганлиги сабаб дераза ташқи томонига чиққанида, сирпаниб пастга тушиб кетган.

933
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқда Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида аёл киши уйнинг 3-қаватидан ўзини ташлаб юборганлиги акс этган видео тарқалганди. Вилоят прокуратураси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, 27 октябрь куни соат 23:30 ларда Андижон шаҳар 3-кичик даҳа 7-уй, 22-хонадонда содир бўлган.

Фуқаро Н.Р.нинг вилоят ИИБ нинг “102” қисқа рақамига қилган мурожаати асосида профилактика инспекторлари етиб келишганида хонадон эгаси Н.Г. уйнинг деразаси ташқи томонига чиқиб, ҳаётдан тўйганлигини билдириб бақираётган бўлган.

Хонадон эшиги берклиги сабабли вилоят ФВБнинг қутқарув отряди ходимлари чақиртирилиб, эшик очиб кирилган. Деразанинг ташқи томонида турган Н.Г.дан пастга тушиши айтилганида, Н.Г. ўзининг эҳтиётсизлиги туфайли сирпаниб кетиб, 3-қаватдан тушиб кетган.

Оқибатда Н.Г. оғир тан жароҳатлари билан РШТЁИМ нинг вилоят филиалига олиб борилган ва тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳаёти сақлаб қолинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

933
0