• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 октября 2023

Андижонда руҳий касалликлар шифохонасидаги бемор калтакланди — видео

Вилоят прокуратураси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

924
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижондаги руҳий касалликлар шифохонасидаги беморлар калтакланаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Вилоят прокуратурасининг хабар қилишича, 2023 йилнинг 27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси “Андижон вилоят руҳий соғлиқни сақлаш” диспансери кичик тиббий ходими У.Ш. бемор М.С.га қўпол муносабатда бўлган. Видеода беморни калтаклаганини кўриш мумкин.

Мазкур ҳолат юзасидан тиббиёт муассасаси томонидан ўрганиш ўтказилиб, 28 октябрдаги 166-сонли буйруққа асосан У.Ш. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

924
0