• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 30 октября 2023

Нукусда 705 литр "Қаратау" ароғи қўлбола усулда тайёрлангани аниқланди — видео

Фуқаро ўз хонадонида яширин цех очиб, алкоголь маҳсулотларини тайёрлаб келган.

422
0

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан масъул идоралар билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида "Бўз овул" МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бири холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада, фуқаро А.Б. ижарага олинган хонадондан “Яширин цех” сифатида фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлган.

Унда қўлбола усулда тайёрланган ва қалбаки акциз маркалари билан қадоқланган жами 705 литр "Қаратау" ёзувли ароқ маҳсулотлари, 640 литр "Антисептик" ёзувли спирт, 3 597 дона қалбаки акциз маркалари, 2 187 дона шиша капсуласи, 965 дона шиша идиш қопқоқлари, 4 рулон этикетка, 20 литр фильтр сув, 1 дона сана учун муҳр борлиги аниқланган. Мазкур воситалар ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинган.

422
0