• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 24 октября 2023

Фарғонада психотроп дори воситасини олиб кетаётган шахс ушланди

Гумонланувчи 100 млн сўмдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситаларини автомашина пол қисмига яширганлиги аниқланди.

287
0
t.me/fargonabojxonaboshqarmasi

Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Олтиариқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда "Олтиариқ-Қўқон" йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги Cobalt автомашинаси тезкор кузатувга олиниб, Олтиариқ туманида тадбир иштирокчилари томонидан белгиланган тартибда тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш натижасида, автомашина олд ўриндиғи пол қисмида бир дона қопда умумий қиймати 102 миллион сўмлик 700 донага яқин Тропикамид номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

287
0