• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Реклама 29 января 2021

TEMIRYO’L-SUG’URTA'га Standard&Poor’s агентлиги томонидан халқаро рейтинг берилди

TEMIRYO’L-SUG’URTA фаолиятини 2002 йилдан буён амалга ошириб келади ва халқаро рейтингга эга бўлган Ўзбекистоннинг биринчи нодавлат суғурта компаниясидир.

1760
0

Standard&Poor’s агентлиги 2021 йил 25 январда TEMIRYO’L-SUG’URTA компаниясига эмитентнинг узоқ муддатли кредит рейтинги ва суғурта компаниясининг молиявий барқарорлик рейтингларини «B+» даражада баҳолади. Рейтингнинг ўзгариш прогнози - «Барқарор».

Рейтинг агентлигининг ҳисоботида таъкидланишича:

«Тажрибали бошқарув гуруҳи компаниянинг олдига қўйилган вазифаларини бажарилишини таъминламоқда. TEMIRYO’L-SUG’URTA'нинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатаётган омил, бошқа компаниялар билан таққосланганда, қалтисликларни бошқаришнинг шаклланган тизимидир.

Бизнинг баҳоларимизга асосан, TEMIRYO’L-SUG’URTA'нинг мавжуд ликвид маблағлари ҳажми, компания мажбуриятларини бажарилишини таъминлайди.

«Барқарор» прогнози TEMIRYO’L-SUG’URTA кейинги 12 ой мобайнида суғурта мукофотлари ҳажмини оширишда давом этиши билан боғлиқ кутувларимизни акс эттиради. Бунда, рақобатни кучайиб бораётганлигига қарамасдан, компания ўз фаолиятида ижобий натижаларни таъминлаб боради. Бизнинг асосий сценарий, бошқарув гуруҳининг мўътадиллиги ва инвестиция портфели сифатини назарда тутади».

TEMIRYO’L-SUG’URTA универсал суғурта компанияси бўлиб, у ўз фаолиятида бозорда талабгор мажбурий ва ихтиёрий суғурта хизматларининг барча турларини тақдим этади. TEMIRYO’L-SUG’URTA хизматларидан, темир-йўл тармоғидан ташқари, турли тармоқлардаги кўпгина корхоналар, жисмоний шахслар ва тадбиркорлар фойдаланадилар. Компания фаолиятининг тамойили - хар бир мижозга индивидуал ёндашув, шаффофлик ва ҳаққонийликдир. Кўрсатиб келинаётган суғурта хизматларининг сифатига Компанияда алоҳида эътибор берилади. 2011 йилдан буён Компания хизматлари халқаро сифат стандартига биноан сертификатлаштирилади, ҳозирги кунда ISO 9001-2015 стандарти жорий этилган. Компания барча вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ўзининг филиалларига эга. Бу эса барча ҳудудларда мижозларга тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатишни таъминлайди.

TEMIRYO’L-SUG’URTA доимо сизнинг режаларингизни амалга ошишида ва барқарор ривожланишингизни таъминлашда ишончли ҳамкорингиз бўлиб қолади.

TEMIRYO’L-SUG’URTA МЧЖ матбуот хизмати

Батафсил маълумот билан ҳавола орқали танишинг.

Реклама ҳуқуқлари асосида

1760
0