• 12 130 сум
    32.08
  • 14 245 сум
    50.98
  • 153 сум
    1.27
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 130 сум
    32.08
  • 14 245 сум
    50.98
  • 153 сум
    1.27
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 октября 2023

АЁҚШларда АИ-100 маркали автобензин сотуви бошланди

Мазкур маркадаги автобензин “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда сотувга чиқарилган.

2332
0
UzNews.uz

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизматининг маълум қилишича, кеча, 20 октябрдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги "UNG Petro" МЧЖга қарашли АЁҚШларда АИ-100 маркали автобензин сотуви бошланди.

UzNews.uz мухбирининг хабар қилишича, мазкур маркадаги бензиннинг 1 литр нархи 15 800 сўмни ташкил қилади.

"Мазкур импорт маҳсулоти ҳозирча пойтахтдаги Паркент бозори, Алоқа, Чинобод, Генерал Узоқов, Бодомзор, Қорасув, Аҳмад Дониш, Чўпон-ота ҳудудидаги мавжуд АЁҚШларда сотувга чиқарилган", - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, кеча, 20 октябрь куни АИ-80 маркадаги бензин тақчиллиги масаласи бартараф этилиши ва АЁҚШларда бензин аввалгидек тартибда сотувга чиқарилиши ҳақида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

2332
0