• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 16 октября 2023

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати +27 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

255
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабар беришича, ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат жанубий ҳудудларда, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 18 октябрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи ҳарорат +18...+20 даража атрофида бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида эса ҳаво кундуз кунлари +22...+25 даражагача, жанубда +27 даражагача исийди. Кечаси ва эрталаб ҳаво анча илиқ, ҳарорат +7...+12 даража илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда 16-20 октябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +7...+8 илиқдан +11...+12 даражагача аста-секин кўтарилади. 16-17 октябр кунлари кундузи +19...+22 даража, 18-20 октябрда +22...+25 даража бўлади.

255
0