• 11 996 сум
    -25.47
  • 14 051 сум
    -41.85
  • 149 сум
    -1.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 996 сум
    -25.47
  • 14 051 сум
    -41.85
  • 149 сум
    -1.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 октября 2023

Тошкент-Марказий вокзали бир ойдан сўнг қайта очилди

15 сентябрдан вақтинчалик ёпилган Тошкент-Марказий вокзали қайта иш фаолиятини бошлайди.

448
0
foursquare.com

2023 йилнинг 15 сентябрдан 15 октябрь санасигача Тўқимачи бекатида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар мазкур муддат ичида Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилган эди.

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабарига кўра, 16 октябрь санасидан бошлаб Тошкент-Марказий вокзали ўз фаолиятини аввалги жадвал бўйича бошлайди. Қайд этилишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб”, тезюрар “Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон” поездлари ва “Тошкент — Волгоград — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездлар аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади.

“Тошкент-Марказий вокзали ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Хаваст, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 октябрь санасидан бошлаб Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади”, — дейилади хабарда.

448
0