• 11 802 сум
    -7.63
  • 13 528 сум
    -41.81
  • 140 сум
    -0.81
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 802 сум
    -7.63
  • 13 528 сум
    -41.81
  • 140 сум
    -0.81
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 октября 2023

Пора бериб VIP-вагонга ўтган блогер ҳолати бўйича расмий изоҳ берилди — видео

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ саёҳатчи блогернинг Ўзбекистонда поезд ходимига пора бергани ҳақидаги видеога муносабат билдирди.

4676
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда нидерландиялик саёҳатчи блогер Том Гронд Ўзбекистондаги поездга чиқиб, пора эвазига (поезддаги ходимга $15 тўлаб) эконом-классдан бизнес-классга ўтгани ҳақидаги видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ изоҳ берди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳодиса 2023 йилнинг 6 июль кунида бўлиб ўтган, 10 июль куни поезд бошлиғи мазкур ҳолат бўйича лавозимидан озод этилган. Вагон кузатувчилари стюардларга бу каби ҳодисалар қайтарилмаслиги бўйича тегишли йўриқномалар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Ҳозирги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларининг барчасида ишчи гуруҳ томонидан текширув амалга оширилмоқда. Бу каби ҳолатлар қайтарилмаслиги учун назорат ўрнатилган.

4676
0