• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 сентября 2023

Тошкентда Айлант дарахти кесиб ташланди

Ўрганишлар жараёнида ўсимлик дунёсига 11 млн сўмдан ортиқ зарар етказилганлиги аниқланди.

724
0
t.me/Ecopoytaxt

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида атайлаб заҳарланган дарахтни кесиб ташлашгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Унга кўра, Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Яккасарой тумани бўлими инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида Шота Руставели 2-тор кўчасида  жисмоний шахс А.Б.га тегишли ер майдонида бир туп қисман қуриган Айлант (ўрис дарахт)ни тегишли рухсатномаларсиз таг қисмидан кесганлиги маълум бўлди, дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан фуқаро А.Б.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 11.055.000 сўмни ташкил этди.

724
0