• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 сентября 2023

ИИО формасида "бутылка" билан жазолаш ҳақида видео олган йигит жазоланди — видео

ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

1607
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир йигит ИИО кийимни кийган ҳолда видео эълон қилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан UzNews.uz'га маълумот берди.

Маълум қилинишича, мазкур видеони Чиноз тумани "Ёввош" МФЙда яшовчи Х.Д. олиб, ижтимоий тармоққа тарқатган. У туман ИИБ томонидан бўлимга чақиртирилиб, профилактик сухбат ўтказилган.

Мазкур йигитга нисбатан МЖтКнинг 209-1-моддаси (вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) билан баённома расмийлаштирилган ва формали уст ва бош кийим олиб қўйилган.

Маълумот учун, мазкур модда билан айбланганлар формали кийим-бошни мусодара қилиниб, БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима жазоси билан жазоланади.

1607
0