• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 февраля 2021

Қаровсиз ва назоратсиз қолган болалар мониторинг қилинади

Уларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор вазирликлар ҳамкорликда иш олиб боради.

1735
0
Иллюстрация

Ўзбекистонда ота-она қаровисиз қолган болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун тенг шарт-шароитлар яратиш, васий ёки ҳомий тайинлаш ҳамда ижтимоий муассасаларга жойлаштириш механизмларининг самарадорлигини ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 2021 йил 1 апрелдан – қаровсиз ва назоратсиз қолган болалар ҳақидаги маълумот ва хабарларни “Бола ҳимояси” ягона электрон дастурий мониторинг тизими орқали киритиш тартиби кўзда тутилмоқда.

Тегишли қонун лойиҳаси Бош прокуратура томонидан муҳокамага қўйилди.  

Тизим 2021 йил 1 мартга қадар ишга туширилади ва 1 июлга қадар тегишли вазирликлар ва идоралар билан интеграция қилинади.

Жойларда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан васийлик ва ҳомийлик органига ота-она қаровисиз қолган, шунингдек ота-онаси олти ойдан ортиқ бўлмаган ҳамда олти ойдан ортиқ муддатга уларнинг тарбияси ва таъминотида қатнашмаётган, ота-она эътибори ва ғамхўрлиги намоён бўлмаётган болалар тўғрисидаги маълумотларни бундай бола аниқланган кундан етти кун ичида электрон тизимга киритади.

Белгиланган тартибга кўра, боланинг ота-она қаровисиз қолиши ҳолати фуқаролар йиғинининг ходимлари томонидан, шунингдек боланинг қариндошлари ёки бошқа шахсларнинг хабарига кўра аниқланиши мумкин.

1735
0