• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 сентября 2023

"Euronews" телеканали Мўйноқ тумани ва Орол денгизи ҳақида репортаж тайёрлади

Мўйноқда "USAID" халқаро ташкилоти ёрдамида 3 та метеостанция ишга туширилади.

518
0
eco.gov.uz

"Euronews" телеканали Мўйноқ тумани ва Орол денгизи ҳақида репортаж тайёрлади. Унда Орол денгизининг йўқ бўлиб кетиши ҳақида сўз юритилган. Оролнинг қуришига инсоният томонидан амалга оширилган энг улкан экологик офат деб тариф берилган, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ахборот хизмати.

Репортажда Ўзбекистон қатор халқаро ташкилотлар билан биргаликда Оролни қайта тиклаш учун бир қанча лойиҳаларни амалга ошираётганлиги ҳақида сўз борган.

Қолаверса, денгизнинг қуриган тубида саксовул экиш, бугунги Мўйноқ шаҳри ва "My garden in the Aral sea" лойиҳасига ҳам тўхталиб ўтилган.

Бундан ташқари, репортажда келажакда Мўйноқ туманида "USAID" халқаро ташкилоти ёрдамида 3 та метеостанция ишга туширилиши таъкидланган.

518
0