• 12 236 сум
    23.34
  • 14 440 сум
    28.77
  • 159 сум
    -0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 236 сум
    23.34
  • 14 440 сум
    28.77
  • 159 сум
    -0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 сентября 2023

Cурхондарёда мактаб директорини калтаклаган эркак қамоққа олинди

Директор аёлга ҳимоя ордери берилди.

949
0
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Cурхондарёдаги 28-мактаб директорини калтаклаган эркак қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Хабар қилинишича, бугун вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан Умида Турсуновага ҳимоя ордери берилган. Унинг даволаниши ҳамда соғлигини тиклаши учун зарур шароитларни яратиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилган.

Унга тан жароҳати етказган шахсга нисбатан қамоққа олиш тартибидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Хозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Маълумот учун, ҳолат юзасидан ЖКнинг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми ва 277-моддаси (безорилик)  3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

949
0