• 12 279 сум
    13.71
  • 14 508 сум
    16.2
  • 159 сум
    0.18
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 279 сум
    13.71
  • 14 508 сум
    16.2
  • 159 сум
    0.18
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 августа 2023

Талабалар учун Тошкентга қўшимча автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

Хоразм, Бухоро ва Тошкент ўртасида 3 сентябрь кунига қадар қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда.

668
0
tashtrans.uz

2023-2024 йил ўқув йили бошланиши муносабати билан талабаларни ўз вақтида етиб боришлари учун қуйидаги йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

— Урганч-Тошкент;

— Хива-Тошкент;

— Бухоро-Тошкент;

— Тошкент-Ғиждувон;

— Тошкент-Қоракўл;

— Тошкент-Шофиркон.

Шунингдек, Вобкент, Жондор ва Олот туманларидан 2023 йилнинг 3 сентябрь кунига қадар қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда.

Автобуслар чипталарини Урганч шаҳридаги автовокзалдан, Бухоро шаҳридаги автошох бекатидаги чиптахонадан ёки электрон тарзда  avtoticket.uz cайтида харид қилиш мумкин.

668
0