Аввалроқ, Гулистонда тиббиёт коллежи негизида тиббиёт олийгоҳи ташкил этилиши, унда Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети филиалини очиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Муҳокамага чиқарилган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, мазкур филиал таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб амалга оширади.
Қайд этилишича, филиалда бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш жараёни 3+3 (3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда) ташкил этилади, бунда 30 фоиз талабалар университет маблағлари ҳисобидан ажратиладиган грантлар бўйича ўқитилади.
Нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланадиган ушбу филиалда ўқитиш кундузги таълим шаклида, давлат ва инглиз тилларида амалга оширилади.