• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 августа 2023

ОТМ магистратураси учун қабул натижалари эълон қилинди

Қайд этилишича, 6,3 минг нафар талабгор магистратурага қабул қилинди.

306
0
UzNews.uz

Магистратура қабул натижалари эълон қилинмоқда, дея хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 20 054 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.

Рўйхатдан ўтган талабгорлардан 9 074 нафарининг ҳужжати белгиланган талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли асослантирилган ҳолда рад этилди. Талаб даражасида бўлган 10 980 нафар талабгор аризаси танловда иштирок этди.

Танлов натижаларига кўра, 6 393 нафар талабгор ўқишга тавсия этилди. Шундан:

— давлат гранти — 3 238 нафар;

— тўлов-контракт — 3 155 нафар.

Тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган талабгорларнинг 2 160 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Талабгорлар натижаларни magistr.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, президент қарорига асосан, олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

306
0