• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 28 августа 2023

Ўзбекистонда 3 баллик зилзила сезилди

Афғонистонда содир бўлган ер силкиниши Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди.

668
0
ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик мониторинг маркази маълумотларига кўра, бугун, 28 август куни Тошкент вақти билан соат 09:35 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Магнитуда М=5,4. Чуқурлиги 200 км. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа шимолий-шарқдан 539 км.

Ўзбекистон ҳудудидаги силкинишлар кучи:

— Сурхондарё вилоятида 3 балл, 269 км.

— Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 451 км.

— Жиззах вилоятида 2-3 балл, 454 км.

— Фарғона вилоятида 2-3 балл, 457 км.

— Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 463 км.

— Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 466 км.

— Андижон вилоятида 2 балл, 516 км.

— Наманган вилоятида 2 балл, 521 км.

— Тошкент шаҳрида 2 балл, 539 км.

668
0