2021 йилнинг 18 январь куни тунги соат 01:30 ларда номаълум шахслар Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Малика” савдо мажмуасининг А-блок 29-дўконига кириш эшик ойнасини ўткир тиғли жисм ёрдамида очиб ўғрилик содир қилган. Бу ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўғриликка тушганлар 26 ёшли Адҳамжон Ю.га тегишли бўлган умумий қиймати 74 млн сўмлик 2 дона ноутбук, турли русумдаги 8 дона уяли телефонларни ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари натижасида жиноятни Фарғона вилоятидан бўлган фуқаролар 18 ёшли Жасурбек Х., Оятуллоҳ А. ва вояга етмаган 16 ёшли Алишер Н.лар содир этганликлари аниқланган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.